Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таксилар «тўхташ тақиқланган» белгиси остида ҳам тўхташ ҳуқуқига эга бўлади

Таксилар «тўхташ тақиқланган» белгиси остида ҳам тўхташ ҳуқуқига эга бўлади

Фото: «Xabar.uz»

Юк ва йўловчи ташиш транспорти тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида Президент қарори имзоланди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 июлдан бир қатор талаблар бекор қилинади:

  • халқаро юк ташишда фойдаланиладиган юк автомобилларига лицензия карталари бериш учун белгиланган давлат божи;
  • таксичилар учун назорат-касса аппарати бўлиши кераклиги ҳақидаги талаб (чек ёки электрон чипта бериш шарти билан);
  • таксопарк очмоқчи бўлган юридик шахслар учун балансида автомобиль бўлиши кераклиги ҳақидаги талаб.

2019 йил 1 апрелдан юридик ва жисмоний шахс ўртасидаги ижара гувоҳномаси учун тўланадиган давлат божи амалдагига нисбатан 2 баравар арзонлаштирилади.

Шунингдек, 2019 йил 1 июлдан йўналишдаги таксилар учун тўлов терминаллари, таксометр ҳисоблагичлари, радиоалоқа воситалари (ёки уларнинг ўрнини босадиган телефон, планшет) ўрнатилади.

Таксичилар учун махсус ранг белгиланади ва улар тўхташ мумкин бўлмаган жойларга ҳам тўхташ ҳуқуқига эга бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг