Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сифатсиз бeнзин сотган АЁҚШлар аниқланди

Сифатсиз бeнзин сотган АЁҚШлар аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Республикамизнинг 50 га яқин автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган бензинларнинг сифатини ўрганиш учун назорат хариди ўтказилди.

Лаборатория таҳлиллари хулосасига кўра, 15 та  АЁҚШда Аи-92 ва Аи-95 маркали сотилган бензинлар сифатсиз экани маълум бўлган.

Хусусан, Самарқанд вилоятининг 12 та хизмат кўрсатувчи шохобчалари — «GULOBOD OIL SERVICE», «RUSTAM GAZ OIL», «AZAMAT GAZ SERVIS», «JONIBEK MOBILE», «SAMARQAND LADA», «KUTFI BOBO», «SAM MEGA PETROLEUM», «ECO STANDART SERVICE», «BOG‘IZAG‘ON ABDUGAFFOR», «GULOBOD GAZ SERVIS», «SHUXRAT», «RAVOT GAZ SOY» каби ўнлаб МЧЖлар номлари келтириб ўтилган.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг «FERNOVAGAZ» МЧЖ, Сурхондарё вилоятининг « BEK BARAKA 777» ХК  ва  Наманган вилоятининг « XONABOD 2000» хизмат кўрсатувчи шохобчаларининг бензинлари ҳам сифатсиз экани маълум бўлди.

Мазкур назорат харидлари натижасида юқорида номлари келтирилган хизмат кўрсатувчи шохобчалар томонидан истеъмолчиларга 201 млн. сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги аниқланган.

15 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан ўрнатилган тартибда иш қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг