Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси вилоятларда энг кўп сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

Қайси вилоятларда энг кўп сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

Фото: Xabar.uz

АЁҚШларда сотилаётган 10 млн тоннага яқин ёқилғи сифатсиз маълум бўлди.

Ўтган 9 ойда айрим хусусий АЁҚШларда 9 млн 150 минг литр нефть маҳсулотлари сифатсиз эканлиги аниқланиб, уларнинг истеъмолга чиқарилишини олди олинди, дейилади «Ўзэнергоинспекция» хабарида.

Қайд этилишича, жорий йилнинг январь – сентябр ойларида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 225 та ҳолатда сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.

Натижада жами 179 млн 39 минг литр нефть маҳсулотларининг 9 млн 150 минг литри сифатсизлиги боис истеъмолга чиқарилмади.

Сифатсиз нефть маҳсулотлари энг кўп аниқланган ҳолатлар, асосан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг