Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда тезлик камайтирилмоқда

Самарқандда тезлик камайтирилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан вилоятнинг 12 та кўча ва йўлларида транспорт тезлигини 70 дан 60 км/соатгача чеклаш таклифи маъқулланди. Бу ҳақдаги қарор 2 декабрдаги сессияда қабул қилинган

Вилоят ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўллари ва кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида депутатлар томонидан қуйидаги участкаларда тезликни 60 км/соатгача камайтириш тасдиқланди:

— Сессияда депутатлар Самарқанд шаҳридаги М-37а Самарқанд ҳалқа йўлининг 40-43 километрлари оралиғида;
— Афросиёб, Даҳбед ва Гагарин кўчаларида;
— Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур, Самарқанд, У.Барноев кўчаларида;
— Ургут туманидаги 4Р-47 автомобил йўлининг 57-64 километрлари оралиғида;
— 4Р-50 «Тайлоқ-Ургут» автомобиль йўлининг 22-24 километрлари оралиғида;
— 4К-522 «Ургут – Почвон – Устахона» автомобиль йўлининг 0-2 километрлари оралиғида;
— Булунғур туманидаги 4Р-47 «Булунғур –Ургут М39» автомобиль йўлининг 0-5 километрлари оралиғида;
— Тайлоқ туманидаги А-377 «Самарқанд-Айний» автомобиль йўлининг 2-9 километрлари оралиғида Депутатлар тасдиқланган мазкур таклиф Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясига тақдим этилади.

Аввалроқ Тошкентда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги пасайтирилиши маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг