Самарқандда ҳам автобуслар дезинфекция қилинмоқда

Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти – автобуслар турли юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида дезинфекция қилинаётгани ҳақида хабар берилган эди. Самарқанд шаҳрида ҳам ушбу тадбир қўлланилмоқда.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ва вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан «Самарқанд Ҳамкор Транс» масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 60 та автобусни йўналишга чиқиш олдидан дезинфекция қилинмоқда.
Бошқа транспорт воситалари ҳамда автобошбекатларни ҳам босқичма-босқич дезинфекция қилиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter