Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Салондан олинган «Нексия-3» автомобилида техник нуқсон кузатилди

Салондан олинган «Нексия-3» автомобилида техник нуқсон кузатилди

Фото: «Xabar.uz»

Нукус шаҳрининг Кызкеткен гузарида яшовчи фуқаро Б.Нуранов 2018 йилнинг 26 январь куни автосалондан 75 миллион сўмга «Нексия-3» автомобилини харид қилган. Аммо автобилнинг айрим ички қисмларида нуқсон борлиги аниқланган. У шундан сўнг салон ходимларидан уни бошқасига алмаштириб беришни сўраган. Аммо унинг бу мурожаати эътиборсиз қолдирилган.

Б.Нуранов шундан сўнг адолат истаб, Нукус шаҳар прокуратурасига ариза ёзган. Унинг мурожаати Нукус шахар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига жўнатилган.

Ариза жамият ходимлари ҳамда фуқаро Б.Нуранов билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Натижада автомобилнинг ҳақиқатан ҳам нуқсони борлиги аниқланди. Туман жамияти масъуллари томонидан автосалон ходимларига Ўзбекистон Респубикаси «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни асосида тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада автомобилнинг нуқсонли қисми янгисига алмаштириб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг