Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия бензин экспортига чеклов жорий қилди

Россия бензин экспортига чеклов жорий қилди

Фото: «Xabar.uz»

Россияда бензин ва дизель ёқилғиси экспортига вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда.

Тегишли ҳужжатни Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолади, дея хабар беради Вазирлар Маҳкамаси сайти.

Бундай қарорга ички бозорда нархларни барқарорлаштириш зарурати сабаб бўлган.

Чекловлар тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган, ҳужжат матни эса ҳали эълон қилингани йўқ.

Қайд этилишича, чекловлардан ички ёқилғи бозорини тўлдиришга ёрдам бериш ва шу орқали истеъмолчилар учун нархлар пасайтириш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг