«Ремонти қиммат экан»: «Tesla» эгаси ўз машинасини портлатиб юборди
Финляндиялик блогер Туомас Катайнен ўзининг «Tesla Model S» электромобилини портлатиб юборди. Машина билан хайрлашиш ташландиқ карьерда «тантанали тарзда, ўнлаб одамлар иштирокида бўлиб ўтди. «Tesla» рулига Илон Маскнинг қиёфасидаги қўғирчоқни ўтқазиб қўйишди.
Кучли портлаш видеоси 17 декабрь куни интернетда тарқатилди, бироқ 2013 йилда чиқарилган «Tesla» билан боғлиқ муаммолар Туомасда анча олдин пайдо бўлганди.
«Tesla»ни сотиб олганимдан сўнг дастлабки 1500 километргача яхши юрди, ажойиб машина эди. Кейин эса нуқсонлари чиқишни бошлади», — деди Катайнен.
Финляндиялик охири юришга ярамай қолган машинани эвакуаторда расмий дилернинг устахонасига олиб борди, бу ерда электрокар бир ойча турган. Бир ой ўтгач Туомасга машинанинг кафолат муддати тугаганини, аккумуляторлар блогини алмаштириш учун 20 минг евро тўлаши кераклигини айтишади. Блогер шунча пулни машина ремонтига сарфлагандан кўра, биратўла унинг баҳридан ўтиб қўя қолишни маъқул топди.
Портлатилган машинадан бир уюм темир-терсак қолди, блогер уларни йиғиб керакли жойга топширишга кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter