«Растаможка» очилиши ҳақидаги хабарларга «Ўзавтосаноат» изоҳ берди
Айрим ахборот сайтларида автомобиллар учун белгиланган божхона тўловлари («растаможка») 50 фоизгача арзонлаштирилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тарқалган хабарларга кўра, яримўтказгичлар билан боғлиқ глобал муаммо туфайли машина ишлаб чиқариш ва етказиб беришда жиддий муаммолар туғилгани сабабли «Ўзавтосаноат» ҳукуматга шундай таклиф билан чиққан.
Xabar.uz сайти ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати билан боғланди. Матбуот хизмати раҳбари Зумрад Шожалилова бу бўйича ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтиб, бирор янгилик бўлса, расмий баёнот берилишини таъкидлади.
Демак, ҳозирча четдан машина олиб киришда тўланадиган тўловлар бекор бўлгани ёки арзонлаштирилганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter