Расман! Фуқароларга шахсий автомобилларидан фойдаланишга рухсат берилади

Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби хабар берди.
Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.
Ушбу қоиданинг қайси санадан кучга кириши ва айрим чекловлар юмшатилишининг тафсилотлари ҳақида махсус комиссиянинг қароридан кейин батафсил маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter