Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли ҳукумат маркази ва BYD ўртасида шартнома имзоланди

Рақамли ҳукумат маркази ва BYD ўртасида шартнома имзоланди

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси «Бир макон, бир йўл» форуми доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

Қайд этилишича, 17 октябрь куни «Рақамли  ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси директори А.Мухитдинов Хитой Халқ Республикасининг «BYD Auto Industry Co., Ltd» компанияси билан музокаралар ўтказган.

Музокаралар натижасига кўра, «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ва «BYD Auto Industry Co., Ltd» ўртасида «Электрон ҳукумат» тизимининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази хизматларидан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланди.

Ушбу шартномада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «BYD Auto Industry Co., Ltd» томонидан сотиладиган автомашиналар тўғрисидаги маълумотлар базалари ва автомобиллардаги ёрдамчи ассистент ҳамда актуал дастурий таъминотларни доимий равишда янгилаб бориш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг