Президент юрган йўлда таъмирлаш бошланди
Шавкат Мирзиёевнинг танқидидан сўнг Сурхондарёда 111 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланди.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўзи автомобиль бошқариб, Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифатини танқид қилган эди. Мазкур йўлларни таъмирлаш ишлари бошланди.
Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 километр цементо-бетон қоплама бўлиб, вилоятнинг Бойсун, Бандиҳон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтади.
Бугунги кунда қурилиш объектида асос ишлари бажарилмоқда. Ҳозирда объектга 70 тадан ортиқ махсус машина ва механизм ҳамда 120 нафар ишчи ходим жалб қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter