Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент қарори: 1 000 та тез ёрдам машинаси харид қилинади

Президент қарори: 1 000 та тез ёрдам машинаси харид қилинади

Фото: «Xabar.uz»

«Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5129-сон, 27.05.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан «Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳасининг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Унга кўра, жумладан:

  • Халқаро стандартларга жавоб берувчи 7 та Миллий референс лаборатория яратилади;
  • Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларида фаолият юритаётган 17 минг 554 нафар ходимнинг малакаси оширилади;
  • 475 та санитария-эпидемиология хазмати муассасалари реконструкция қилинади, капитал таъмирланади ва жиҳозланади;
  • COVID-19 инфекциясини аниқлаш учун тест ҳажми амалдаги кўрсаткичга нисбатан кўпайтирилиб, 500 мингта тест синовлари ўтказилади;
  • республикада тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун 2021 йил 1 октябрга қадар 1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилинади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг