Президент Ўзавтосаноат раҳбарларига қатъий талаб қўйди
Саноат тармоқларига бир ярим йил давомида 50 триллион сўмдан зиёд божхона имтиёзлари ва тариф преференциялари берилган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтди.
«Биргина, автомобиль саноатига 9,5 триллион сўмлик, нефт-газ тармоғига 2,8 триллион сўмлик божхона имтиёзлари тақдим этилган», — деди давлат раҳбари.
Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, Ўзавтосаноат корхоналарида 35 минг дона (24 фоиз) енгил автомобил ва 1 минг 286 дона (44 фоиз) қишлоқ хўжалиги техникалари кам ишлаб чиқарилган.
Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлардан иш услубини ўзгартириб, 9 ой якуни билан барча кўрсаткичларини жой-жойига қўйишни талаб қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter