Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтда «иномарка»лар жарима майдонига равона бўлмоқда

Пойтахтда «иномарка»лар жарима майдонига равона бўлмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар ва туман бўлимлари солиқ ва банк идоралари, ЙҲХБ ҳамда бошқа тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан давлат фойдасига қарздорликларнинг ундирилиши юзасидан тадбир ўтказмоқда.

Қайд этилишича, тадбирларда тўлов қобилиятига эга бўлсада, солиқ ёки банк ва бошқа тўловларни ўз вақтида қасддан тўламасдан келаётган қарздорлар мавжудлиги аниқланган.

Жумладан, Бюронинг Яккасарой туман бўлими томонидан қарздор S.A. Med Holding корхонасининг солиқдан 1 млрд. 800 минг сўм қарздорлиги юзасидан «Chevrolet Traverse» русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Шунингдек, Бюронинг Сергели туман бўлими томонидан Eko Story Beton корхонасининг солиқдан 63 млн.сўм қарздорлиги эвазига «Toyota Нighlander» автотранспорти хатланиб, ушбу транспорт воситаси ҳам жарима майдончасига йўл олди.

Бундан ташқари, нафақат солиқ қарздорлигига эга, балки йўл ҳаракати қоидаларига ҳам амал қилмасдан, бир неча бор қоидаларни бузган ҳолда жарималарни тўлашни унутиб юрган ва «иномарка» транспорт воситаларига эга қарздорлар ҳам ўз уловларини жарима майдонига кузатиб қолмоқдалар.

Жумладан, Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ДСИ қарорига асосан қарздор С.В.дан 5.000.000 сўм солиқ қарздорлиги ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қарорларига асосан давлат фойдасига 32 та жарима, яъни 21.750.000 сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорга тегишли Nissan русумли автотранспорт воситаси хатланиши таъминланган.

Ушбу тадбирлар ҳозирда давом эттирилмоқда, жарима майдончалари эса иномарка автотранспорт воситаларига тўлиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг