Пойтахт кўчаларидаги рейдда 52 та стикер бекор қилинди
Жорий йилнинг 6 апрель соат 18:00 га қадар Давлат хизматлари марказларига жами 168 521 та ариза келиб тушган. Шундан, 163 444 та кўриб чиқилиб, 28 073 таси қаноатлантирилган (16,7%), 135 371 таси рад этилган (80,3%).
Давлат хизматлари агентлиги стикерлардан белгиланган мақсадларга зид равишда фойдаланмаслик ёки уларни суистеъмол қилмаслик ҳақида бир-неча марта расмий огоҳлантиришларга қарамасдан, бу каби ҳолатлар кўплаб кузатилмоқда, дейилади ДХМ хабарида.
6 апрель куни соат 20.00 дан 7 апрель соат 6.00 га қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Тошкент шаҳар Давлат хизматлари марказлари ўзаро ҳамкорликда ўтказилган автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан назорат-рейд тадбирлари натижасида 52 та стикер бекор қилиниб, автомашиналар жарима майдонига қўйилди.
Бу каби назорат-рейд тадбирлари мунтазам равишда республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter