Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пастдарғомдаги серқатнов кўприк авария ҳолатида. Аҳоли унинг қулаб тушишидан хавотирда

Пастдарғомдаги серқатнов кўприк авария ҳолатида. Аҳоли унинг қулаб тушишидан хавотирда

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Эски Чархин пости ёнида темирйул устига қачонлардир қурилган кўприк бугун аянчли аҳволга келиб қолган.

«Xabar.uz»га тақдим этилган маълумот ва фотоларда кўприкнинг авариявий ҳолатга тушиб қолгани яққол акс этиб турибди.

Фото: «Xabar.uz»

Маълум қилинишича, бу кўприк тушган йўл Пастдарғом туманидан Самарқанд тумани ҳудудига, шу билан Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлига бориб туташади.

«Аҳамиятлиси, бу йўлдан кунига минглаб енгил ва оғир юк автомобиллари қатнайди. Йўлнинг ҳозирги ҳолати эса жуда хавфли ва аянчли. Кўприкдан юрак ҳовучлаб ўтасиз, машинангиз ғилдираги тушиб кетар даражада бетонларда ёриқлар пайдо бўлган», дейилади мурожаатда.

Айтилишича, ҳозирда кўприкнинг ўта яроқсиз ҳолатдаги қисми ёпиб қуйилган, оғир юк машиналари (30-40 тонналиклари ҳам бор) ва енгил машиналар кўприкдан бир томонлама ҳаракатланмоқда. Агар шу ҳолат давом этаверса, кўприк темир йўли устига қулаб тушиши ҳеч гап эмас, деган хавотирда маҳаллий аҳоли.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг