Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар 6 ойда 10 мингга яқин «иномарка» харид қилишган

Ўзбекистонликлар 6 ойда 10 мингга яқин «иномарка» харид қилишган

2022 йилнинг 1-ярмида Ўзбекистонда 712 мингта автотранспорт воситалари олди-сотдиси амалга оширилган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилнинг 1-ярмига нисбатан 2,1 баробар кўп. Бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Ўзбекистон автомобил бозоридаги ҳолат юзасидан тайёрлаган таҳлилида маълум қилинди.

Қайд этилишича, йил бошидан буён мамлакатнинг барча ҳудудларида автомобил савдоси сезиларли даражада ошган (375 мингтага). Энг юқори ўсиш суръатлари Наманганда 3 баробар (+45,4 минг), Андижонда 2,5 баробар (+32,2 минг), Бухорода 2,4 баробар (+24,7 минг), Сурхондарёда 2,4 баробар (+23,9 минг) ва Фарғонада 2,4 баробар (+45,7 минг) қайд этилган.

Жумладан, хорижий автомобиллар олди-сотди шартномалари сони ҳисобот даврида 9,8 мингтани ташкил қилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ошган.

Чет элда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдосининг 51 фоизга яқини Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида бу кўрсаткич мос равишда Тошкент – 9 фоиз, Қашқадарё – 7 фоиз, Самарқанд – 6 фоиз, Бухоро – 5 фоиз, Навоий – 5 фоиз, Хоразм -  фоиз ва Андижон – 3 фоиз вилоятларида қайд этилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг