Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга енгил машиналар қайси мамлакатлардан импорт қилиняпти?

Ўзбекистонга енгил машиналар қайси мамлакатлардан импорт қилиняпти?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ ойида Ўзбекистон 13 та мамлакатдан қиймати 58,3 млн АҚШ долларига тенг 2 193 та енгил автомобил импорт қилди.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 847 тага камайган.

Январ ойида Ўзбекистон энг кўп Хитой ва Жанубий Кореядан енгил автомобил сотиб олган (биргаликда қарийб 92 фоиз).

Январ ойида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  1. Хитой — 1 064 та (48,5 фоиз)
  2. Жанубий Корея — 949 та (43,2 фоиз)
  3. АҚШ — 110 та
  4. Гонконг — 29 та
  5. Германия — 12 та
  6. Япония — 10 та
  7. БАА — 8 та
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг