Ўзбекистонда Аи-80 бензини 500 сўмга арзонлайди ва 4000 сўмдан сотилади
Ўзбекистонда Аи-80 бензини арзонлаши кутилмоқда. Бу ҳақда Xabar.uz'га «Ўзбекнефтгаз»даги ишончли манба маълум қилди.
Хабарга кўра, 2020 йилнинг 1 май кунидан бошлаб «UNG» миллий бренди остидаги дизел ёқилғи қуйиш шохобчаларида 500 сўмга арзонлайди ва 6500 сўмдан сотилади. 3 май санасидан эътиборан Аи-80 бензини ҳам 500 сўмга арзонлайди ва 4000 минг сўмдан сотила бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам нефт-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинган эди. Қарорга кўра 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали бензин нархлари давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинди.
Бугундан эътиборан нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан Аи-80 маркали автомобил бензини ва дизел ёқилғисини (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғисини) сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter