Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар банан баргидан автомобиль ишлаб чиқаришни таклиф қилишмоқда

Олимлар банан баргидан автомобиль ишлаб чиқаришни таклиф қилишмоқда

Фото: «Fishki.net»

Йоханнесбург университети (ЖАР) олимлари автомобилларни банан баргларидан ишлаб чиқаришни таклиф этишди. Ушбу мақола «Journal of Materials Research and Technology» илмий журналида чоп этилган.

Тадқиқотчилар банан барги тўқимаси углеродли нанотрубка ва эпоксид қатрон билан бирлашиб, шовқин ва тебранишни камайтирадиган материални ҳосил қилишини аниқлашди. Ушбу материалнинг нархи нисбатан арзон бўлиб, автомобилсозликда ишлатилиши мумкин, деган хулосага келишган олимлар.

Бундан ташқари, банан баргларидан ишлаб чиқарилган машиналар экологик тоза ҳамда чидамли бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, улардан автомобиль двигателларининг ички қопқоғи ва эшик панелларини ясашда, шунингдек, шовқинни камайтиришда фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг