Микроавтобус ҳайдовчиси 29 та жаримани тўлади
Автотранспорт бошқараётган шахс нафақат ўзининг, йўлда ҳаракатланаётган бошқа шахсларнинг ҳаёти учун ҳам жавобгар эканини унутмаслиги лозим. Йўлларда ҳаракатланиш тартиб қоидаларига риоя этиш кўнгилсиз вазиятларга тушишдан асрайди.
Жарималарни қўллаш ва ундиришдан асосий мақсад ҳам қоидабузарликларни камайтиришга қаратилгандир.
Асака туманида истиқомат қилувчи З.М. ҳам бошқарувидаги JAC M3 микроавтобусида мунтазам тезликни ошириб, қоидабузарликлар содир этган. Йўл қоидаларига амал қилмагани сабаб жами 29 маротаба маъмурий жаримага тортилган.
МИБнинг ижро ҳаракати давомида ушбу шахсдан содир этган қоидабузарликлари учун 10 млн. сўмдан зиёд жарима пуллари ундирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter