Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Mazda» Япониядаги заводларини тўхтатади

«Mazda» Япониядаги заводларини тўхтатади

Фото: «Motor.ru»

«Mazda» автоконцерни апрель ойида учинчи ва тўртинчи марта Япониядаги икки заводини тўрт кунга тўхтатишга мажбур бўлди, деб хабар берди NHK телеканали.

Шанхайда коронавирус ўчоғи пайдо бўлгани боис Хитойдан электрон қисмлар келишидаги узилишлар сабабли заводлар 21-22 ва 25-26 апрель саналарида тўхтатилади. Компаниянинг Хиросимадаги асосий заводи ҳамда Ямагути префектурасидаги заводи тўхтатилади.

Худди юқоридаги сабаб туфайли «Mazda» 4-5 ва 14-15 апрель саналарида ҳам заводларини тўхтатганди.

Таъминотдаги узилишлар сабабли «Toyota» АҚШдаги заводларини тўхтатганди, энди Японияда ҳам тўхташ: коронавирус «Toyota» билан бирга «Lexus»ни ҳам «вақтинча таътил»га чиқарди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг