Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маст ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасини синдирди

Маст ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасини синдирди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 16-март куни соат 00:50 ларда ҳайдовчи Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи 1989-йилда туғилган А.И. бошқарувида бўлган «УАЗ» русумли автомашинасида А 373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 389 километрида бошқариб кетаётиб, бошқарувини йўқотиб, йўл четига ағдарилиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЙХХБ катта инспектори А.Бўстонов воқеа жойига бориб, ҳайдовчи А.И.дан ҳолат бўйича  суриштирув ўтказаётган вақтида ҳайдовчи маст ҳолатда ходимнинг қонуний талабларига бўйсинмасдан ЙПХ инспекторининг бодикамерасини юлиб олиб ерга уриб яроқсиз ҳолатга келтирган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг