Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ «буюртма» давлат рақамли машина суратига изоҳ берди

ИИВ «буюртма» давлат рақамли машина суратига изоҳ берди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда UМО серияли давлат рақами тақилган BMW автомобилининг суратлари тарқалди ва у турли баҳслар келтириб чиқарди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур серияли давлат рақами бўйича изоҳ берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ, буюртма асосида автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича жисмоний ва юридик шахсларга харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштириш тартиби кўрсатилган.

UМО серияли харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгилари ҳам шу тартибда белгиланган тўловлар, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари асосида буюртмага мувофиқ ўрнатилган тартибда транспорт воситаларига расмийлаштириб берилган.

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгиларини ҳудудий ЙҲХБларга топшириш оддий давлат рақами белгиларини топшириш билан бир хил тартибда амалга оширилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг