Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машина сотиб олишга навбатни оқ бўёқ билан кескин «камайтиришди»

Машина сотиб олишга навбатни оқ бўёқ билан кескин «камайтиришди»

Тошкентнинг Чилонзор туманида inkuzart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон 4 сентябрь куни UzAuto Motors компаниясининг монополиясига атаб стрит-арт чизган эди.

Ушбу ижодкор ўзининг Telegram канали орқали ушбу стрит-артнинг катта қисми ўчириб ташланганини маълум қилди. Суратдан кўриш мумкинки, машина сотиб олишга бўлган узун навбат анча "қисқарган".

Кўча рассомининг ижод намунасида Chevrolet савдо белгиси остида автомобиллар ишлаб чиқарувчи UzAuto Motors компанияси монополиясига ишора қилиб, машина олиш учун узун навбат акс эттирилган. Шунингдек, навбат бошида турган инсоннинг қизил бош кийими «шапка» тизимига ишора қилади.

5 сентябрь куни стрит-артни оҳак ёрдамида ўчириш бошланган эди, аммо бу ҳаракат муваффақиятсиз тугаганди. Кейинроқ @inkuzart Telegram’даги каналида стрит-артнинг катта қисми оқ бўёқ ёрдамида ўчириб ташлангани тасвирланган фотосуратни эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг