Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ласетти»нинг қарама-қарши йўлга чиқиши аянчли якун топди

«Ласетти»нинг қарама-қарши йўлга чиқиши аянчли якун топди

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Бугун, 17 август куни соат 10:30 ларда, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтган 4R-46 автомобиль йўлининг 22-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи, 1961 йилда туғилган А.Я. «Ласетти» русумли автомобилда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Х.Б. бошқарувидаги «Ваз-21063» русумли, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги «Ваз-21011» русумли ҳамда ҳайдовчи 1981 йилда туғилган Ғ.Х. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Ваз-21011» русумли автомобиль йўловчиси З.Б. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, икки нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг