Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўчмас мулк ва автомобиль ижара тўлови ставкалари 1 январдан оширилади

Кўчмас мулк ва автомобиль ижара тўлови ставкалари 1 январдан оширилади

2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди (25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-657-сон Қонун), деб хабар бермоқда «Норма».

2020 йилдагига нисбатан ойлик ижара тўловининг энг кам ставкалари қуйидаги тартибда оширилади:

а) турар жойлар бўйича (1 м2 учун) Тошкент шаҳрида – 14 000 сўмгача (+16,7%), Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарларда – 8 500 сўмгача (+13,3%), бошқа аҳоли пунктларида – 4 000 сўмгача (+14,3%);

б) нотурар жойлар бўйича (1 м2 учун) Тошкент шаҳрида – 29 000 сўмгача (+16%), Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарларда – 17 000 сўмгача (+13,3%), бошқа аҳоли пунктларида – 7 500 сўмгача (+15,4%);

в) автотранспорт бўйича (1 та автотранспорт воситаси учун):

  • енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) бўйича – 575 000 сўмгача (+15%);
  • микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари бўйича – 1 150 000 сўмгача (+15%).

 Жорий йил ставкалари билан бу ерда, 2021 йилги ставкалар билан бу ерда танишиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ижара тўловининг энг кам ставкалари жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади. Яъни ижара тўловининг ҳақиқатдаги миқдори камроқ бўлиши ҳам мумкин, бироқ мазкур ҳолатларда ижарага берувчи энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда солиқ тўлаши лозим. 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар бўлган муддатда ушбу қоида қўлланилмайди, жисмоний шахслар эса кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича ЖШДСни тўлашдан озод этилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг