«Ким бўлди бу эркатойлар?» видеоси «қаҳрамонлари» топилди
![«Ким бўлди бу эркатойлар?» видеоси «қаҳрамонлари» топилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/8/720_460_95_2885328181.jpg)
Ижтимоий тармоқда «Шаҳар бедарвозами? Ким бўлди бу эркатойлар?» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 июль куни ижтимоий тармоқда давлат рақам белгилари бўлмаган, рухсат этилмаган мослама ўрнатилган «Ласетти» русумли автомобиллар ҳайдовчилари қўпол қоидабузарликлар билан ҳаракатланаётганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди. Ҳолат жорий йил 28 июль куни соат 14:00ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчасида содир бўлган.
Қора рангли «Ласетти» автомобили ҳайдовчиси С.Х., оқ рангли «Ласетти» автомобили ҳайдовчиси А.Ғ. ва яна бир қора рангли «Ласетти» автомобили ҳайдовчиси А.Й. аниқланиб ўрнатилган тартибда баённома тузилган ва автомобиллар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter