Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кеча яна 455 та автомобил жарима майдончасига қўйилди

Кеча яна 455 та автомобил жарима майдончасига қўйилди

Йўл-патруль хизмати ва Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан 11 апрель куни Тошкент йўлларида умумий 672та қоидабузарликлар аниқланди. Улардан 329та йўл ҳаракати қоидабузарлиги фактлари қайд этилди. 455та автомобиль жарима майдончасига жойланди.

343та автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси «Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш» кўра баённомалар расмийлаштирилди.

Улардан 246та автомобиль ҳайдовчилари тегишли рухсатномасиз (стикер) шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётгани учун жарима майдончасига жойланди. Уларга нисбатан СЭХ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси 2 қисмига «Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш» кўра баённомалар расмийлаштирилди. Мазкур моддага биноан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача яъни (4 млн. 460 минг сўмдан 6 млн. 690 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача яъни (6 млн. 690 минг сўмдан 11 млн. 150 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг