Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантинда олиб қўйилган велосипед қачон қайтарилади? Жаримаси борми?

Карантинда олиб қўйилган велосипед қачон қайтарилади? Жаримаси борми?

Фото: xabar.uz

Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан вазирлик фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

– Кўчага нонга чиққанимда велосипедимни олиб қўйишди. Қонунан тўғрими шу? Қайтариб олиш тартиби қандай? Автотранспортга ўхшаб ЖАРИМА ПУЛИ тўламаймизми?

– Ҳукумат автотранспортда ҳаракатланишга чеклов қўйишга мажбур бўлди. Шунда нима бўлди — фуқаролар тушунмасдан, ишончни суиъстемол қилиб, велосипедларда бемақсад кўчаларда юришни бошлади. Хатто автотранспорт йўқлигидан фойдаланиб катта кўчаларда пойга ўйнадилар. Одамлар велосипедда сайр қилиб юрди.

Шундан сўнг ҳукумат буни ҳам чеклашга мажбур бўлди.

Хукумат комиссиясининг қарори Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига карантин қоидаларини бузиб, бемақсад кўчада юрган фуқароларга қатъий чора кўриш ҳуқуқини берган.

Булар ичида:

  • қоидабузарларнинг автотранспорт воситаларини карантин тугагунча жарима майдонларида сақлаш, бунда жарима майдонида сақланаётган транспорт воситасини кунлик тўлови тўлиқ тартибда ундириб олинади;
  • кўчага бемақсад чиққан фуқароларга тегишли велосипед ва скутерларни олиб қўйиб, ички ишлар органларида карантин тугагунча сақлаш, бунда КУНЛИК ТЎЛОВ ЙЎҚ, карантин тугугандан кейин шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан келиб олиб кетишингиз мумкин;
  • кўчага бемақсад чиққан пиёда фуқароларни тўхтатиб, уларни огоҳлантириш, улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини талаб қилиш, ҳужжати бўлмасдан шахсини аниқлашга зарурат туғилса, ички ишлар органларига олиб бориш, қаршилик кўрсатган фуқароларга қатъий ҳуқуқий чоралар кўриш ва хоказо.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг