Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантин чекловларини бузганлар маъмурий жавобгарликка тортилади

Карантин чекловларини бузганлар маъмурий жавобгарликка тортилади

Фото: «Xabar.uz»

Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилинди. Унга кўра, жорий йил 1 июль санасидан бошлаб бир қатор чекловлар киритилгани хабар қилинганди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан (қизил рейслар) Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўз ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

Жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ЯНГИЧА ТАРТИБ жорий этилмоқда.

Шунингдек, тўй ва бошқа маросимларини ўтказиш, автотранспорт воситаларида ҳаракатланишдаги чекловлар эслатилди.

Бунда, ушбу белгиланган санитария ва карантин чекловларига риоя этмаслик, шу жумладан, автобус салонларида санитария-эпидемиология талабларини бузиш,

  • автотранспорт воситаларидан рухсат берилган вақтдан ташқарида фойдаланиш, жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақламаслик,
  • уч кишидан ортиқ йиғилиш, тиббий ниқобдан фойдаланмаслик,
  • оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибини бузиш — тегишли масъуллар ҳамда фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА тортилади.

Карантин чекловлари шароитида РУХСАТ БЕРИЛМАГАН ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ (хостеллар, тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари) билан шуғулланмаслик Миллий гвардия, Ички ишлар, солиқ органлари ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси томонидан мунтазам равишда профилактика тадбирларини ўтказган ҳолда назоратга олиш ва мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш белгиланди.

Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиш ПОСТЛАРИДА санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш, шу жумладан, автотранспорт воситаларини дезинфекциядан ўтказиш талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг