Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

703 км/соат тезлик билан ҳаракатланган аёл жаримага тортилди. Энди у полицияни судга бермоқчи

703 км/соат тезлик билан ҳаракатланган аёл жаримага тортилди. Энди у полицияни судга бермоқчи

Фото: «Fotolia/Bokicbo»

Италиянинг Анкон провинциясида истиқомат қилувчи аёл тезликни оширгани учун жаримага тортилди, дея хабар берди «Autoappassionati» портали.

Гўёки камера соатига 703 км тезлик билан ҳаракатланаётган «Ford Focus»ни қайд этганмиш.

Нашрнинг таъкидлашича, бунга техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бироқ бу қадар тезлик полициячиларни ажаблантиргани йўқ. Шу боис аёлга 850 евро жарима солишган.

Маҳаллий йўл қўмитаси раҳбари Жованни Строголо «қоидабузар»га жаримани бекор қилишга рози бўлмасликни, суд орқали компенсация талаб қилишни маслаҳат берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг