Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилар тинглаши тавсия этилмайдиган 5 қўшиқ рўйхати тузилди

Ҳайдовчилар тинглаши тавсия этилмайдиган 5 қўшиқ рўйхати тузилди

Фото: «Zr.ru»

Агар сизни кимдир катта тезликда қувиб ўтиб кетдими, унинг салонида камида чинқириқ овозли Майли Сайрус куйлаяпти. Нима бўлганда ҳам ўзига хос тадқиқот ўтказган Жанубий Хитой технология университети олимлари ушбу хонанданинг «Party In The USA» қўшиғини йўлда тинглаш энг хавфли қўшиқлар рўйхатига киритиб қўйишди.

Хитойлик олимлар қайси хилдаги мусиқалар ҳайдовчининг машина бошқаришига халақит беришини ўрганиш учун ушбу тадқиқотга қўл уришганди.

Аввалига олти йўлакли йўлда ўз машиналарида ўтишга рози ҳайдовчиларни топишди. Биринчи юришда — тинч, ҳеч қанақа мусиқаларсиз. Иккинчисида магнитофон (плеер) қулоғини бураган ҳолда. Қизиғи, биринчисида машиналар рисоладек кетаётган эди, салон мусиқа садоларига тўлиши билан ҳайдовчиларнинг кайфияти, унга қўшилиб машиналарнинг тезлиги ҳам кўтарилиб кетди.

Хабарга кўра, мусиқа жаранглаганидан сўнг тезлик ўртача соатига 5 милга ошган.

Йўлда рок-мусиқа тинглаб кетаётганлар 20 дақиқада ўртача 70 та машинани қувиб ўтишган.  Айниқса, ҳайдовчиларга «Green Day»нинг «American Idiot» қўшиғи ҳаммадан кўп салбий таъсир кўрсатган. «Америкалик телба»ни тинглаган ҳайдовчилар энг кўп тезликни ошириб, хавфли хатти-ҳаракатларни содир этишган.

Энг хавфли қўшиқлар (топ-5)

  1. Green Day — «American Idiot»
  2. Miley Cyrus — «Party In The USA»
  3. The Killers — «Mr Brightside»
  4. The Chainsmokers — «Don’t Let Me Down»
  5. Bruce Springsteen — «Born To Run»

Тадқиқотчилар «энг хавфсиз қўшиқлар»ни ҳам «топишди. Буларни машинада бемалол эшитиш мумкин дейишмоқда:

Энг хавфсиз қўшиқлар (топ-5)

  1. Led Zeppelin — «Stairway To Heaven»
  2. Red Hot Chili Peppers — «Under The Bridge»
  3. Drake — «God’s Plan»
  4. Toto — «Africa»
  5. Khalid — «Location»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг