Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» илк бор автомобиллар учун чегирма эълон қилди

«GM Uzbekistan» илк бор автомобиллар учун чегирма эълон қилди

Фото: «GM Uzbekistan»

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабати билан «GM Uzbekistan» компанияси илк бор бир қатор моделларга байрам чегирмаларини эълон қилди.

Фақат 6, 7 ва 8 декабрь кунлари харидорлар республиканинг барча дилерлик марказларида «GM Uzbekistan» автомобилларини қулай шартларда харид қилишлари мумкин. Бунда олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган харидор «Chevrolet Malibu» автомобили учун 9 061 866 миллион сўмгача, «Lacetti» учун 3 858 136 сўмгача чегирмага эга бўлади.

Мамлакатдаги дилерлик марказларининг манзиллари ҳамда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан «GM Uzbekistan» расмий сайтининг «Uzavtosavdo» бўлими орқали танишиш мумкин.

Чегирмалар «Chevrolet Malibu» ва «Lacetti» автомобилларига амал қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг