«GM Uzbekistan» «Дамас» ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди

Бугун айрим интернет манбаларда «GM Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган «Дамас» русумли автомобилнинг айрим деталларини олиб ташланаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.
«Компания тарқалган ушбу хабарларни тасдиқламайди ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилади», дейилади унга билдирилган муносабатда.
Шунингдек, сотувдаги автомобиллар тўғрисидаги барча маълумотлар ва ўзгаришлар «GM Uzbekistan» АЖ расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилиниши эслатилди.
Эслатиб ўтамиз, «телеграм»да қуйидаги шартнома нусхаси тарқалган ва миш-мишларга сабаб бўлган эди:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter