«Филлар тўйи» бўлмайди: «Honda» ва «Nissan» япон ҳукуматининг таклифини рад этди
Япония ҳукумати «Nissan» ва «Honda» автоконцернларини бирлашиш юзасидан музокаралар ўтказдиришга уриниб кўрган. Бу ҳақда «Financial Times» ўз манбасига асосланиб хабар тарқатди.
Ҳайдовчисиз бошқарилувчи электромобилларга талаб ошиб, рақобат кескинлашиб кетди — Япония ҳукумати шундан ташвишда.
Қолаверса, ҳукумат «Nissan» компанияси тақдиридан ҳам хавотирда: «Renault» — «Nissan» — «Mitsubishi» альянси собиқ раҳбари Карлос Гон ҳибсга олинганидан сўнг «Renault» билан ҳамкорлик узилиб кетса, япон компанияси танг аҳволда қолиши тайин.
Нашр қўшимча қилишича, «Nissan» ва «Honda» бирлашиш таклифини рад этган, музокаралар ўтказилмаган. Шу тариқа японча «Филлар тўйи» бекор бўлди (Ғарб бизнес-жаргонида йирик компанияларнинг бирлашишига «филлар тўйи» иборасини қўллашади).
Маълумот учун: юқоридаги ҳар икки япон компанияси дунёдаги автомобиль ишлаб чиқарувчилар «катта ўнлиги»га киради. Японияда эса «Toyota»ни айнан «Honda» (2) ва «Nissan» (3) таъқиб қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter