Фарғонада дрон аниқлаган қоидабузарликларга жарималар ёзиш бошланди
1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл ҳаракати қоидаларига ва жамоат жойларида тиббий ниқоб режимига риоя этилиши устидан дронлар ёрдамида назорат ўрнатилганди.
Шунингдек, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар ҳамда тиббий ниқобдан фойдаланмаган, жамоат тартибини бузган фуқаролар ҳуқуқбузарликлари аниқланади.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, дронлар ёрдамида аниқланган қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштириш бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter