Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европада «Йил автомобили» танланди

Европада «Йил автомобили» танланди

Jeep Avenger.

Фото: Jeep

Европада «Car of the Year» («Йил автомобили») танловининг ғолиби эълон қилинди. Ҳакамлар Jeep Avenger ихчам йўлтанламас (кроссовер)ини Европанинг 2023 йилдаги энг яхши машинаси, дея эътироф этишди.

Avenger учун 57 нафар ҳакам жами 328 балл берди.

Икинчи ўринда — яна бир йўлтанламас — Volkswagen ID.Buzz электр кроссовери, учинчи — Nissan Ariya. Кейинги ўринларда — Kia Niro, Renault Austral, Peugeot 408, Subaru Solterra ва Toyota bZ4X.

«Йил автомобили» танловида машиналарни Европанинг 22 мамлакатидан 57 нафар автомобил журналисти баҳолади. Бу йил танловга 60 йил тўлди.

Stellantis концернига қарашли Jeep бренди ўз тарихида биринчи марта ушбу танлов ғолиби бўлди.

Jeep Avenger — 156 от кучига эга электр мотор ўрнатилган ихчам йўлтанламас бўлиб, бир қувват олишда 400 километргача йўл босади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг