Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага Тошкентда бир нечта кўча ёпилади (фото)

Эртага Тошкентда бир нечта кўча ёпилади (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг 3 та ҳудудида (Янги Ўзбекистон боғи, «Ҳумо» арена, Ашхобод боғи) «Янги нафас» югуриш спорт тадбирлари ўтказилади.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

2022 йил 12 ноябрь куни соат 18:00 дан Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

2022 йил 13 ноябрь куни соат 07:00 дан 12:00 гача:

Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;

Шароф Рашидов шоҳкўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;

Ислом Каримов шоҳкўчаси – Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

Соат 6:00 дан 12:00 гача:

Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми (Тошкент шаҳрига кириш қисми), шунингдек, соат 8:30 дан 11:00 гача  Тошкент вилояти томонига биринчи қайрилиш жойидан Янги Ўзбекистон боғининг олдигача.

«Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг