Хорижда ишловчи ўзбекистонликлар ҳам кредитга машина олишлари мумкин
Хорижий мамлакатларда ишловчи Ўзбекистон фуқаролари учун имтиёзли автокредит ажратилади. Бу ҳақда Халқ банки матбуот хизмати хабар берди.
Кредит Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомашиналар сотиб олиш учун берилади.
Кредит 36 ой муддатга ва 1 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади. Унинг омонат миқдори автомашинанинг камида 35 фоизи миқдорида тўланади.
Кредитнинг фоиз ставкаси актив ва пассивларни бошқариш қўмитасининг қарорига мувофиқ белгиланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter