Дубайдаги суперкарларнинг улкан «ахлатхонаси» намойиш этилди (Видео)
«Supercar Blondie» блогери бузилган ва ташлаб кетилган минглаб автомобиллар сақланаётган Дубайдаги улкан автотураргоҳни видеога олди.
Майдончада турли ишлаб чиқарувчиларга қарашли машиналар бор — оммавий ва бюджет вариантларидан люкс суперкарларгача. Улар у ерда турли сабабларга кўра сақланмоқда. Кейинчалик ҳаммаси аукционда сотувга қўйилади. Кўпгина машиналар жиддий шикастланган, бироқ идеал ҳолатдаги автомобилларни ҳам топса бўлади: эгалари мамлакатдан қочиб кетган бўлса, ажаб эмас.
Блогер Ferrari, Lamborghini, Maserati каби суперкарларга, Mercedes ва BMW каби дабдабали седанларга, шунингдек, Rolls Royce купесига эътибор берган. Улардан ташқари, кадрларда люкс немис йўлтанламаси ва Tesla электромобилларини ҳам кўриш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter