«Damas» олиб берувчи фирибгар ушланди
Қашқадарёлик 35 ёшли Ж.Ф. алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фирибгарликка қўл урди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, у 38 ёшли Ў.П.ни алдаб, унга Қарши шаҳридаги «Lion Motors» МЧЖ орқали қисқа вақтда «Damas» русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб, ишончига кириб, 2019 йил 9 ноябрь куни Ў.П.дан жами 54.000.000 сўм нақд пулларини олиб, ушбу пулларни олганлиги тўғрисида квитанция тўлдириб бериб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, Ж.Ф. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, фуқаро Ў.П.нинг яна янги автомашина олиш нияти борлигидан фойдаланиб, унга шу МЧЖ орқали «Damas-van» (юк ташувчиси) русумли автомашина олиб беришини айтиб, 2020 йил 24 февраль куни Ў.П.нинг жами 53.340.000 сўм нақд пулларини олади ва пул маблағларини ҳам ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ж.Ф., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Ж.Ф., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter