«Cobalt», «Gentra» ҳамда «Spark» махсус жиҳозлай бошланди
UzAuto Motors компанияси имконияти чекланган, оёқларида нуқсони бўлган ҳайдовчиларга мослаштириш учун қўл билан бошқариладиган махсус қурилма билан қайта жиҳозлашни бошлади.
«Қўлда бошқариш қурилмаси харидорнинг буюртмасига асосан Cobalt, Gentra ҳамда Spark русумли автомобилларга расмий дилерлик марказларида ўрнатилади. Қурилма Ўзбекистон давлат стандартлаштириш агентлигининг барча талабларига жавоб беради.
Таянч-ҳаракат аъзоси функцияси бузилган ҳайдовчилар учун мўлжалланган махсус мослама фақат тўлиқ қурилманинг зарурий элементлари билан жиҳозланган», дейилади UzAuto Motors хабарида.
Ускунани ўрнатиш бўйича саволлар билан ваколатли дилерларга мурожаат қилиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter