Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чорвоқ йўлида «Ласетти» думалаб кетди

Чорвоқ йўлида «Ласетти» думалаб кетди

Фото: «Drives.uz»

Бугун, 9 май куни соат чамаси 9:30ларда Роҳат—Чорвоқ йўлининг 27 километрида «Ласетти» автомобили ҳайдовчиси қувиб ўтишга чиқиб, бошқарувни йўқотган ва автомобиль 3-4 марта думалаб кетган. Бу ҳақда «Drives.uz» каналида хабар тарқалди.

Фото: «Drives.uz»

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи қиз кичик жароҳатлар билан ҳамда бир нафар йўловчи йигит эса қовурға синиши, қўл чиқиши каби жароҳатлар билан шифохонага олиб борилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг