«Chevrolet Onix»нинг двигатели «Turbo» бўлади
«Uzauto Motors» компанияси ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этди. Унда янги моделлар – Chevrolet Tracker ва Onix намойиш этилди.
Қайд этилишича, ушбу моделларни ўзлаштириш учун инвестицияларнинг ҳисоб-китобдаги ҳажми 500 млн АҚШ долларига тенг, бунга двигателлар ишлаб чиқаришни «UzAuto Motors Powertrain» АЖ базасида маҳаллийлаштириш ҳам киради.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш доирасида янги авлод бензинли двигатели – CSS Prime (1.2L/1.2L Turbo, қуввати – 131 о.к.) ўзлаштирилмоқда.
«Ушбу двигатель General Motorsнинг энг янги ишланмаси саналади – у энг тежамкорроқ, экологик тоза ва қудратлироқ двигателардан бўлиб, бутун дунёдаги GM моделларини ишлаб чиқаришда кенг жорий этилган», дейилади компания маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Onixнинг нархи маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter