Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан AИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 2200 тоннадан 2800 тоннага оширилмоқда – «Ўзбекнефтгаз»

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан AИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 2200 тоннадан 2800 тоннага оширилмоқда – «Ўзбекнефтгаз»

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 2021 йилга нисбатан АИ-80 русумли автобензиннинг кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 2200 тоннадан 2800 тоннага, суюлтирилган газни эса 14 532 тоннадан 15 700 тоннага оширилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатимиз истеъмолчиларини АИ-80 русумли автобензин ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Бухоро заводида корхона ва ишлаб чиқариш цехлари раҳбарларидан «Тезкор штаб» тузилди.

Корхонада товар бензинлари ва суюлтирилган углеводород гази ишлаб чиқарилишини оширишга қаратилган ишлар тезкорлик билан амалга оширилмоқда. Бензин ишлаб чиқариш қурилмаси лойиҳа қувватини 100 фоиздан 115 фоизга оширди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида декабрь ойида қайта ишлаш ҳажмларини оширишда импорт хом ашёлари улуши ҳам 30 фоизгача оширилди.

Ўз навбатида, Республикамиз ички бозорида нефть-газ маҳсулотларига ортиб бораётган талабни қондириш мақсадида ишлаб чиқарилган суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб бериш нафақат темир йўл вагонлари, балки юк ташувчи автоцистерналарда ҳам амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг