Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буни янгилик деса бўлади! Суд орқа эшикка парда ўрнатишни қонуний деб топди

Буни янгилик деса бўлади! Суд орқа эшикка парда ўрнатишни қонуний деб топди

Аввалроқ турли ҳудудларда орқа эшикка парда ўрнатган ҳайдовчилар судлашаётгани ҳақида ёзгандим, деб хабар бермоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

Бугун ана шундай маъмурий суд мажлисларидан биринчиси Бухорода якунланган.

Суд масалани атрофлича кўриб чиқиб, орқа эшикка парда ўрнатилган ҳолатни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 1-банди асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тугатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Яъни суд орқа эшикка парда ўрнатишни қонуний деб топди ва ушбу ҳаракат учун маъмурий жавобгарликка тортиш мумкин эмаслигини белгилаб берди.

Мазкур суд қарори тегишли муддатда қонуний кучга киргандан сўнг қарор нусхасини яна қайта эълон қиламиз, деб ёзади блогер.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг