Брежневнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси қанчага сотилди?
Леонид Ильич Брежневнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантиришлар талони кимошди савдосига қўйилиши ҳақида хабар бергандик.
Лотнинг бошланғич баҳоси 1,35 – 1,5 миллион рубль этиб белгиланган эди.
Кеча, 14 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтган кимошди савдосида Брежневнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси 1,55 млн. рублга сотилди. Бу ҳақда кимошди савдосини ташкил «Литфонд» аукционлар уйи ўз сайтида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, кимошдига Леонид Ильич Брежневнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантиришлар талони қўйилганди. Аукционлар уйининг аниқлик киритишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантиришлар талони Брежневнинг 70 йиллиги куни — 1976 йилнинг 10 декабрида берилган.
Ҳужжатларни аукционга қўйган кишининг маълумотига кўра, бу ИИВ министри Николай Шелоковнинг Брежневга «ҳазил совғаси» эди. Ҳужжатлар Брежневнинг дачасида сақлаб келинган, 1991 йили Гавриил Попович Москва мэри бўлганидан сўнг дачадан фойдаланиш унга ўтган ва у ерда сақланаётган барча нарсалар ва ҳужжатлар бозор мулкига айланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter