Бўстонлиқда машинада уриб юборилган аёл жойида вафот этди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 13 январь куни соат 08.30 ларда, Тошкент шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз А.У. бошқарувидаги «Спарк» русумли автоуловида пиёдани уриб юборган.
Манбаларимизнинг берган хабарига кўра, у Бектемир-Чорбоғ йўлининг 68-километрида кетаётиб, Осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 35-40 ларда бўлган шахси номаълум аёл пиёдани уриб юборган. Натижада шахси номаълум аёл пиёда олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кожексининг 266-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter